Пайғамбарларнинг энг биринчи чақириқлари

«Маълумотингизни текшириб олинг» сўровномалари

1-сўровнома: барча пайғамбарларнинг энг биринчи чақириқлари нима бўлган

Жавоб: Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғиниб яшаш.

Инсонлар ва жинлар қадим-қадимдан бутун оламнинг Яратгувчиси бор ва у Ягона Парвардигор деб ишониб яшашган, лекин уларнинг аксариятларининг айблари ана шу Парвардигорга бошқа нарсаларни шерик қилиб, Аллоҳга ҳам, бошқа ботил илоҳларга ҳам сиғиниб юравериш бўлган.

Шунинг учун Аллоҳ таоло уларни мана шу ширк ботқоғидан огоҳлантириб, Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб яшашга чақирадиган пайғамбарларни юборган.

Бу ҳақда Қуръони каримда ҳам жуда кўп оятлар бор. Шулардан биттасини зикр қилиш билан чекланамиз:

{وَمَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ}.

[الأنبياء: 25].

«Сиздан олдин ҳеч қандай расул юбормадик, магар ана шу ҳар бир расул – пайғамбарга ваҳий қилардикки: Мендан ўзга (сиғинилишга ҳақли) ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Мен ўзимгина (Ҳақ Илоҳман), бас, Менинг Ўзимгагина ибодат қилинглар!».

(Анбиё сураси, 25-оят).

Ҳатто ўзини «мен худоман» деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Мусо алайҳиссалом айтганларки:

{قَالَ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا أَنزَلَ هَٰؤُلَاءِ إِلَّا رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ بَصَائِرَ وَإِنِّي لَأَظُنُّكَ يَا فِرْعَوْنُ مَثْبُورًا}. [الإسراء: 102].

» (Мусо алайҳиссалом) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва Ернинг Парвардигоригина нозил қилганини аниқ билурсан…».

(Исро сураси, 102-оят).

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

«Ислом Овози» телеграми

https://telegram.me/islomovozi