Қўшни кофир бўлса ҳам унга яхшилик қилишимиз керак

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳ. 4 зулҳижжа (2009 м. 21 ноябр)

Савол:

Қори ока, қўшнилар ҳақидаги жавобингизни ўқидим. Шу масала бўйича бир саволим бор: Қўшни кофир бўлса-чи, унга ҳам яхшилик қиламизми ёки бу фақат мусулмон қўшниларга айтилганми?

Муслима.

Жавоб:

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ёзадилар:

«واسم الجار يشمل المسلم والكافر، والعابد والفاسق، والصديق والعدو، والغريب والبلدي، والنافع والضار، والقريب والأجنبي، والأقرب دارًا والأبعد، وله مراتب بعضها أعلى من  بعض، فأعلاها من اجتمعت فيه الصفات الأول كلها، ثم أكثرها، وهلم جرًا»

«Қўшни деган исм мусулмонни ҳам кофирни ҳам, обидни ҳам фосиқни ҳам, дўстни ҳам душманни ҳам, мусофирни ҳам ҳамшаҳарни ҳам, фойда етказувчини ҳам зарар етказувчини ҳам, қариндошни ҳам бегонани ҳам, уйи яқинни ҳам уйи узоқни ҳам ўз ичига олади. Қўшничиликнинг мартабалари турли бўлиб, баъзиси бошқа баъзисидан олийроқ туради. Қайси бир қўшнида юқоридаги сифатларнинг биринчиларининг барчаси жамланган бўлса, ана ўша қўшни энг олий мартабада бўлади. Ундан кейинги мартабада бошқа қўшниларга нисбатан кўпроқ хислатларга эга бўлган қўшни туради ва ҳоказо».