Тасбеҳ тутиш бидъатми ёки йўқми?
Савол: Илтимос, тасбеҳ ҳақида яъни тошлар билан терилган тасбеҳ ҳақида фикр билдирсангиз. Баъзи манбаларга кўра тасбеҳни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бўлмаганлиги, улардан анча кейин одамлар томонидан ўйлаб чиқилгани ҳақида ўқидим. Шу тўғрисида уламоларимиз чиқарган фатволар бўлса, бизга ҳам маълум қилсангиз.
Мадина.
Савол: Яқинда тасбеҳни ишлатиш макруҳлиги ҳақида эшитиб қолдим. Эмишки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тасбеҳ ишлатмаган эканлар, ҳамда бармоқлари билан санаган эканлар, валлоҳу аълам. Шу гап қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини тушунтириб берсангиз. Билиб-билмай қилган хатоларимиз учун Аллоҳдан мағфират сўрайман.
Юлдуз.
Жавоб: Тасбеҳ айтишда қўл бармоқларини ишлатиш тасбеҳ тутишдан кўра афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тасбеҳни қўлда санаганлари ривоят қилинган. Аммо уламолар эҳтиёж туғилганда риёдан холи бўлиш шарти билан тасбеҳ ишлатиш жоиз, дейишган.
Мавзу тафсилоти…
Podcast: Play in new window | Download