Пайғамбаримизнинг руҳлари

Савол:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг руҳлари тирик. У зотнинг руҳлари ёнимизга ҳам келадилар», дейилган гап тўғрими?

Жавоб:

Бу гап ширкка тортиб кетадиган бидъатлардан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг руҳлари бошқа оламда, у оламнинг кайфияти, у оламдаги ҳаётнинг кайфияти бизга номаълум бўлган ғайбий илмлардан.

Аллоҳ таоло руҳ ҳақида марҳамат қилади:

{وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ ۖ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا}. [الإسراء: 85].

«(Эй Расулуллоҳ), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ Парвардигорим (Ўзи биладиган) ишларидандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир».

(Исро сураси, 85-оят).

Ғайб илмларини ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа пайғамбарлар ҳам билмас эдилар.

Мисол учун Нуҳ алайҳиссалом ҳақларида Аллоҳ таоло айтади:

{وَلَا أَقُولُ لَكُمْ عِندِي خَزَائِنُ اللَّهِ وَلَا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلَا أَقُولُ إِنِّي مَلَكٌ}. [هود: 31].

««Мен сизларга: «ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», ҳам демайман».

(Ҳуд сураси, 31-оят).

Бизнинг расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам Аллоҳ таоло буюриб айтадики:

{قُل لَّا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ ۚ وَلَوْ كُنتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ ۚ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ}. [الأعراف: 188].

«(Эй Расулуллоҳ) айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши нарсаларни кўпайтириб олган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос»».

(Аъроф сураси, 188-оят).

Инсон билмаган нарсаларини гапириб, далил-исботсиз ҳар-хил нарсаларни даъво қилиши эса ширк билан бирга зикр қилинган энг улкан гуноҳлардан.

Аллоҳ таоло айтади:

{قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَالْإِثْمَ وَالْبَغْيَ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَأَن تُشْرِكُوا بِاللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَانًا وَأَن تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ}. [الأعراف : 33]

«(Эй Расулуллоҳ) : «Раббим ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмайдиган нарсаларингизни гапиришингизни ҳаром қилган, холос», деб айтинг».

(Аъроф сураси, 33-оят).

Таҳририят билан мухтасар савол-жавоблар силсиласи

•┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg