Фитнали масалалардан қочиш
- Ўзимизга катта баҳо бермайлик;
- Аввал фарзи айн бўлган илмларни, иттифоқ қилинган масалаларни ўрганайлик, зеро умр қисқа, муҳим илмлар эса жуда кўп;
- Кичкина дажжоллардан ўзини олиб қочмаган одам катта дажжолга ҳам эргашиб кетади;
- Ихтилофли масалаларга қизиқавериш инсонни ҳақ йўлдан чалғитиб, умрини зое қилиб ташлайди.
عن أَسْمَاءَ بن عبيد قَالَ :
دَخَلَ رَجُلانِ عَلَى مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ مِنْ أَهْلِ الأَهْوَاءِ فَقَالا : يَا أَبَا بَكْرٍ ، نُحَدِّثُكَ بِحَدِيثٍ ، قَالَ : لا ، قَالا : فَنَقْرَأُ عَلَيْكَ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ ، قَالَ : «لا ، لَتَقُومَانِ عَنِّي أَوْ لأَقُومَنَّ». فَقَامَ الرَّجُلانِ فَخَرَجَا.
فَقَالَ بَعْضُ الْقَوْمِ : يَا أَبَا بَكْرٍ ، وَمَا كَانَ عَلَيْكَ أَنْ يَقْرَآ عَلَيْكَ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ تعَالَى قَالَ : » إِنِّي خَشِيتُ أَنْ يَقْرَآ عَلَيَّ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَيُحَرِّفَانِهَا ، فَيَقِرُّ ذَلِكَ فِي قَلْبِي».
رواه الدارمي في السنن والفريابي في القدر.
Буюк тобеий имом Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига адашган тоифалардан икки киши келиб: «сизга бир ҳадис айтиб берайликми», дейишди.
Ибн Сирин «йўқ», деб жавоб бердилар.
Улар: «Бўлмаса Аллоҳнинг китобидан бир оят ўқиб берайлик?», дейишди.
Имом Ибн Сирин: «Йўқ, ё сизлар чиқиб кетинглар ёки мен чиқиб кетай», дедилар.
Шунда улар ўринларидан туриб чиқиб кетишди.
Мажлисда бирга ўтирганлардан баъзилари сўрашди:
«Эй Або Бакр, сизга Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят ўқиб берса нима бўларди?».
Ибн Сирин жавоб бердилар:
«Аллоҳнингкитобидан бирор оятни ўзгартириб ўқиб беришса (яъни, бошқа маънога буриб тафсир қилиб беришса), уларнинг шубҳаси менинг қалбимга ўрнашиб қолишидан қўрқдим».
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
«Ислом Овози» телеграм канали
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download