Адолатнинг бошланиш нуқтаси

Бўлимлар: Гўзал лавҳалар

Имом Мовардий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«… فإذا كان العدل من إحدى قواعد الدنيا التي لا انتظام لها إلا به، ولا صلاح فيها إلا معه، وجب أن يُبْدَأ بعدل الانسان في نفسه ثم بعدله في غيره، فأما عدله في نفسه فيكون بحملها على المصالح وكفها عن القبائح. فمن ظلم نفسه فهو لغيره أظلم…»

(أدب الدنيا والدين للماوردي)

«Адолат дунё усиз тартибга тушмайдиган, дунёни усиз ислоҳ қилиб бўлмайдиган пойдеворлардан биридир. Шундай экан ҳар бир инсон адолатни энг аввало ўзидан бошлаши вожиб. Кейин бошқаларга ҳам адолат билан муомала қилиши шарт. Ўзида адолатни татбиқ этиш ўз нафсини яхши ишларга мажбур қилиш ва уни ёмон ишлардан тийиш билан бўлади… Кимки ўз нафсига зулм қилса, бас у ўзидан бошқаларга янада золимроқ бўлади…».

(«Адабуд-дунё вад-дин» китоби)

«Гўзал хулқлар» силсиласи /»28-суҳбат: Адолат ва тенглик (1)» дарсидан лавҳа

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

«Ислом Овози» телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi