Мол устига қанча фойда қўйиб сотиш жоиз?

Савол:

Мен савдо-сотиқ билан шуғулланаман. Молимнинг устига қанча миқдорда фойда қўйсам бўлади? Шариатда қандай йўл-йўриқлари бор?

Шу ҳақда иложи бўлса тушунтириб берсангиз.

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Катта раҳмат.

Жавоб:

Аллоҳ таоло барчаларимизнинг гуноҳларимизни кечириб, Ўз раҳматига дохил айласин…

Бу мавзу алоҳида бир илм ҳисобланса бўладиган чуқур мавзулардан. Тижоратчилар уни албатта яхши ўрганиб олишлари вожиб. Унинг учун фиқҳ илмини биладиган устоз топиб, уламоларнинг ишочларини қозонган илмий матнлар асосида кўп-кўп дарслар олиб туриш керак бўлади.

Биз бу ўринда саволда сўралган битта нуқтанинг ўзига жавоб бериш билан чекланамиз.

Молингиз устига қанча фойда қўйсангиз ҳам бўлаверади, фақат шарти шуки:

1. Инсоф доирасидан чиқиб кетмаслик, одамлар одатланган чегарада туриш, халққа қийин қилиб юбормаслик.

2. Ёлғонлар ишлатиб алдамаслик.

3. Ҳалол нарсалар билан тижорат қилиш, зарарли нарсалар билан шуғулланмаслик.

Валлоҳу аълам.

عن حكيم بن حزام – رضي الله عنه – عن النبي – صلى الله عليه وسلم – قال:

«البيِّعانِ بالخيار ما لم يتفرَّقا، فإن صدقا وبيَّنا بورك لهما في بيعهما، وإن كذبا وكتما محقت بركة بيعهما».

متفق عليه.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Олди-сотди қилаётган икки кишининг ҳар бирида ихтиёр этиш ҳаққи бор, модомики тарқалиб кетмаган бўлсалар (молни олди-сотди қилиб бўлиб, тарқалиб кетганларидан сўнг сўздан қайтиш ҳуқуқи тугайди). Агар олди-сотдиларида ростгўй бўлсалар, (молнинг айб-нуқсонларини) очиқ баён қилсалар, олди-сотдиларига барака ато этилади. Аммо ёлғон ишлатсалар ва (айб-нуқсонларини) яширсалар, олди-сотдиларининг баракаси йўқ қилиб ташланади».

(Муттафақун алайҳи – имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

Таҳририят билан қисқа савол-жавоблар силсиласи

•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg