“Дин учун эмас, севиб эрга тегишни орзу қилган эдим”…
Савол: Менинг ёшим 28да. Уйланганман, 2та ўғлим бор алҳамдулиллоҳ. Ўзим ва аёлим диндормиз, лекин аёлимни менга нисбатан ҳурмати йўқ. Талоқ ҳақида кўп гапиради. Унинг айтиши бўйича, фақат дин учун оила қургани хато эмиш. «Севиб эрга тегишни орзу қилган эдим», деб, менга кўп-кўп миннат билан озорлар етказади.
Энди мен икки фарзандимни ўйлайман, ажрашиб кетсам бу бегуноҳ фарзандларим нима бўлади? Мен қандай йўл тутишим керак? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Собир», АҚШ.
Жавоб: Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Бу саволда тасвирланган ҳолат тарбиядаги нуқсонлар оқибати бўлиши мумкин. Инсоннинг ёшлик пайтидан бошлаб илм ва яхши тарбия олмаслиги, ҳаёт ҳақида тўғри тушунчага эга бўлмаслик катта бўлгандан кейин жиддий хатоларга олиб келади. Аммо умид этамизки, инсон ақлини ишлатса, ўқиб-ўрганса, ўзини ўзи идора эта бошласа, Исломга амал қилса, иншоаллоҳ, камчиликларини тузата олади.
Собир биродаримизнинг саволига жавоб бериш учун бироз кенгроқ гапиришимизга тўғри келади…
- Муҳаббат нима?
- Бир-бирини яхши кўриш ноёб ҳодиса;
- Муҳаббат ва ажралиш;
- Муҳаббат ишқибозларига савол …
- Оилавий қаноат, сабр, шукр, умид;
- Бирга ўқиш ва фикр алмашиш;
- Дуо ва ибодатнинг фойдаси;
- Оила биноси муҳаббат устида эмас, инсонийлик устида.
Podcast: Play in new window | Download