Солиҳ амал билан яшанг, лекин мағрурланиб қолманг
- Жанннатга кириш Аллоҳнинг раҳмати туфайли;
- Жаннатга амал қилмасдан кириб бўлмайди;
- Солиҳ амаллар жаннат учун эваз бўлолмайди;
عن عائشة رضي الله عنها قالت:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«سَدِّدُوا وَقَارِبُوا وأبشِروا ، فإنَّه لا يُدخِلُ أحدًا الجنَّةَ عملُه».
قالوا : ولا أنت يا رسولَ اللهِ ؟
قال :
«ولا أنا ، إلَّا أن يتغمَّدَني اللهُ بمغفرةٍ ورحمة».
متفق عليه.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўғри йўлда юринглар, (ҳаққа) яқин бўлинглар, (ана шунда сизлар учун ато этиладиган суюнчли хабардан) хурсанд бўлинглар. (Шуни билингизким), ҳеч кимнинг амали уни жаннатга киритолмайди!».
Саҳобалар сўрадилар: сиз ҳамми эй Расулуллоҳ? (Яъни, сизнинг ҳам амалларингиз сизни жаннатга киритолмайдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«Мен ҳам (менинг амалим ҳам мени жаннатга киритолмайди). Магар Аллоҳ мени Ўзи томондан мағфират ва раҳмат ила қамрасагина (жаннатга кира оламан)».
(Муттафақун алайҳи).
Қуйида ушбу ҳадиснинг шарҳини тинглашингиз мумкин:
«Гўзал хулқлар» силсиласи /»27-суҳбат: Меҳрибонлик – жаннат йўли (3)» дарсидан лавҳа
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
«Ислом Овози» телеграм канали
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download