Иймон меҳрибонликдир
- Раҳмат соҳиби бўлмагунингизча мўмин бўла олмайсиз;
- Ўз яқинига меҳрибонлик чин меҳрибонлик эмас.
عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«لَن تؤمِنوا حتَّى تَرحموا»
قالوا: كلُّنا رَحيمٌ يا رسولَ اللَّهِ ؟
قالَ :
«إنَّهُ ليسَ برحمةِ أحدِكُم صاحبَهُ ولكنها رحمةُ النَّاسِ رحمةُ العامَّةِ».
أورده ابن حجر في فتح الباري وقال: أخرجه الطبراني ورجاله ثقات.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Меҳрибон бўлмаганингизга қадар асло мўмин бўлолмайсиз».
Саҳобалар сўрадилар:
«Эй Расулуллоҳ, биз ҳаммамиз меҳрибонмиз-ку?».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«Бирингиз ўз соҳибига қиладиган меҳрибонлиги эмас, балки (бегона) одамларга, омма (халқ)га меҳрибон бўлиш (ана ўша ҳақиқий меҳрибонликдир)».
(Имом Табароний ривоятлари, Ибн Ҳажар Фатҳул-борий китобида келтирган саҳиҳ ҳадис).
Қуйида ушбу ҳадиснинг шарҳини тинглашингиз мумкин:
«Гўзал хулқлар» силсиласи /»26-суҳбат: Меҳрибонлик ҳақиқий мўминликдир (2)» дарсидан лавҳа
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
«Ислом Овози» телеграм канали
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download