«Мўминларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир» (1-қисм)
Шу кунларда мусулмон халқлар рўбарў бўлиб турган қирғинлар даҳшати туфайли баъзи биродарлар тушкунликка тушиб қолаётганликларини кўраяпмиз.
Шунинг учун қуйида Аллоҳ таолонинг мўминларга берган ваъдаларидан баъзиларини эслаб ўтамиз, шояд мазлум биродарларимизнинг руҳиятлари кўтарилиб, иймонлари, солиҳ амаллари ва собитқадамликлари кучайишига сабаб бўлса.
Биродари азизлар!
Биз бу дунёга имтиҳон учун, динимиз йўлида фидойилик қилиш учун келганмиз, доимо моддий ғалабалар қозониб, абадий тинч-омон яшаб юриш учун эмас.
Барчамиз ушбу ҳақиқатни кўз ўнгимизга қўйиб, шу йўлда собитқадам тўрган ҳолимизда ўтиб кетишга ҳаракат қилайлик.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ислом динига қарши ҳужумлар, туҳматлар, фитналару иғволар жуда ҳам авжига миниб кетишига қарамасдан, барибир бутун дунё бўйлаб ислом дини борган сари кучайиб бораяпти.
Яқин келажакда бу дин унинг душманлари устидан барибир ҳар томонлама ғалаба қозонишида зарра миқдорича ҳам шубҳага боришимиз мумкин эмас.
Лекин бизни энг кўп қўрқитадиган асосий масала, ҳар биримиз ўзимиздан ўзимиз сўраб туришимиз долзарб бўлган энг улкан савол шуки:
Биз ҳақиқий мўмин бўла оламизми ёки йўқми?
Саҳобалар ва тобеинлар сийратларидан ибрат олайлик. Улар ҳақиқий мўмин бўлганлари учун Аллоҳ таоло қисқа муддат ичида ўша пайтдаги энг улкан ва энг ваҳший империяларни ҳеч ким тасаввур қила олмайдиган даражада парчалаб ташлаб, дунё халқларининг қалбларию диёрларини уларга фатҳ қилиб берди.
Натижада қанча-қанча кофир миллатлар ярим асрга бориб-бормасдан мусулмон халқларга айландилар ва улар мана 14 асрдан буён мусулмон деган номни маҳкам ушлаб давом этиб келяптилар.
Бироқ, буюк аждодларига ҳақиқий авлод бўлолмаётганлар, хоҳ улар йигирмадан зиёд давлатларга парчаланиб кетган араб қабилалари бўлсин, хоҳ «ислом олами» деан ном остига кирадиган мусулмон халқлар бўлсинлар, бугунги кунда ислом дини билан шод-хуррам бўлиб яшолмаяптилар.
Нима учун?
Чунки улар ўз динлари ҳақиқатини англамаяптилар ва унга тўғри амал қилмаяптилар. (Яъни, биз мусулмонлар – кўпчилигимиз амал қилмаяпмиз, ҳақиқий мўмин бўлолмаяпмиз).
Аллоҳнинг нусрати ва ғалабаси бизга насиб бўлиш учун ҳар лаҳзада тайёр, бизни кутиб турибди, фақат биз ҳақиқий мўмин бўлишимиз қолган холос.
Мана Ўз ваъдасига ҳеч қачон бирор лаҳза ҳам хилоф нарсани тақдир қилмайдиган Раҳмону Раҳим, Ал-Қавий, Ал-Азиз Парвардгоримизнинг оятларига қулоқ тутайлик:
{أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِن قَبْلِكُم ۖ مَّسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّىٰ يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَىٰ نَصْرُ اللَّهِ ۗ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ}. [البقرة: 214].
«(Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир». (Бақара сураси, 214-оят).
{وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ (139) إِن يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِّثْلُهُ ۚ وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنكُمْ شُهَدَاءَ ۗ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ}. [آل عمران: 139-140].
«Сустлашмангиз ва (баъзи мағлубиятлар сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. 140. Агар сизларга жароҳат етган бўлса, у қавмга (кофирларга) ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ (ҳақиқий) иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 139-140 оятлар).
{ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا لَقِيتُمْ فِئَةً فَاثْبُتُوا وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (45) وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ ۖ وَاصْبِرُوا ۚ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ}. [الأنفال: 45- 46].
«Эй иймон келтирган кишилар, (кофир) жамоатга рўбарў бўлганингизда собитқадам бўлингиз ва Аллоҳни кўп-кўп (доимо) ёд этингиз, шояд нажот топурсизлар. 46. Ва Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда муваффақиятсиз бўлиб қоласизлар, (сустлашиб), куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!». (Анфол сураси, 45-46 оятлар).
{وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ (40) الَّذِينَ إِن مَّكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنكَرِ ۗ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ}. [الحج: 40-41].
«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ Қавий (кучли) Азиз (қудратли ғолиб) Зотдир. 41. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз Ер юзига ғолиб қилсак улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)». (Ҳаж сураси, 40-41 оят).
{الم (1) أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ (2) وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۖ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ}. [العنكبوت: 1-3].
«1. Алиф, Лом, Мим. 2. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! 3. Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик», деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур». (Анкабут сураси, 1-3 оятлар).
﴿وَكَانَ حَقّاً عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ ﴾. [سورة الروم : 47]
«Мўминларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ (ҳаққу рост ваъда)дир». (Рум сураси, 47-оят).
{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ}. [محمد: 7].
«Эй иймон келтирган кишилар, агар сизлар Аллоҳга (Унинг динига) ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва (кураш майдонларида) қадамларингизни собит-барқарор қилур». (Муҳаммад сураси, 7-оят).
{وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ (8) يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُلْهِكُمْ أَمْوَالُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ عَن ذِكْرِ اللَّهِ ۚ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ (9) وَأَنفِقُوا مِن مَّا رَزَقْنَاكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَىٰ أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُن مِّنَ الصَّالِحِين (11) وَلَن يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاءَ أَجَلُهَا ۚ وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ}. [المنافقون: 8-11).
«… Иззат (куч-қудрат ва ғалаба) Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар. 9. Эй иймон келтирган зотлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргучи кимсалардир! 10. Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: «Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам», деб қолишдан илгари — Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! 11. Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот этдирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.»
(Давоми бор).
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
«Ислом Овози» телеграм канали