Эридан “ажрашган”, аммо талоқ олмаган аёл турмушга чиқадими?

Бўлимлар: 18. Никоҳ, 19. Талоқ

Савол: Бир биродаримиз таксистлик қилади. Шунда бир аёл билан гаплашиб қолибди. У аёлнинг  эри 7 йилдан буён турмадалигини ва у билан ажрашганини, лекин эри талоғини бермаганини айтибди. «Иймонли намозхон одам бўлса турмушга чиқаман…» дебди. Бу аёл турмушга чиқа оладими? Бундай никоҳ жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Бахтиёр.

Жавоб: Эри билан бирга яшамаётган бўлса ҳам ҳали талоқ олмаган аёл бошқага никоҳланиши мумкин эмас. «Мусулмон одам учун бировнинг ҳаққи ё никоҳ билан ёки талоқ (вафот) иддаси билан боғланиб турган аёлга уйланиш ҳаромдир«. (Ал-мавсуатул-фиқҳийя, 36/218).

Мавзу тафсилоти …