Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоиз бўлиш шартлари
Савол:
Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоизми?
Жавоб:
Жисмоний ёки ақлий тарбия бўладиган фойдали ўйинлар қуйидаги бешта шартга риоя қилинса жоиз бўлади:
1. Қиморга айланиб қолмаслиги (пул тикиб ўйнаш ҳаром бўлади) ;
2. Эркак-аёл аралаш бўлмаслиги (бир-бирларига номаҳрам бўлганлар аралаш бўлиши ва ундай аралаш-қуралаш жойларга бориш ҳаромдир) ;
3. Авратлар очилиб кетмаслиги (футбол ва сузиш каби ўйинларда кўпинча сонлар очиқ бўлади. Сон аврат ҳисобланади) ;
4. Вожиб амаллардан чалғитиб қўймаслиги (баъзи одамлар ўйинларни томоша қиламан деб ҳам Аллоҳ буюрган намоз, ота-онага хизмат қилиш, илм олиш, оиладаги масъулиятларни бажариш каби ибодатларни эсларидан чиқариб қўядилар. Бундай аҳволга тушиб кетиш ҳаром ва оғир касаллик ҳисобланади).
5. Мусиқа чалинмаслиги;
Фатволар:
«مباريات كرة القدم التي على مال أو نحوه من جوائز حرام ؛ لكون ذلك قمارا ؛ لأنه لا يجوز أخذ السبق وهو العوض إلا فيما أذن فيه الشرع ، وهو المسابقة على الخيل والإبل والرماية ، وعلى هذا فحضور المباريات حرام ، ومشاهدتها كذلك ، لمن علم أنها على عوض ؛ لأن في حضوره لها إقرارا لها .
أما إذا كانت المباراة على غير عوض ولم تشغل عما أوجب الله من الصلاة وغيرها ، ولم تشتمل على محظور : ككشف العورات ، أو اختلاط النساء بالرجال ، أو وجود آلات لهو – فلا حرج فيها ولا في مشاهدتها . وبالله التوفيق ، وصلى الله على نبينا محمد وآله وصحبه وسلم » .
عبد العزيز بن عبد الله بن باز … عبد العزيز بن عبد الله آل الشيخ … صالح بن فوزان الفوزان … بكر بن عبد الله أبو زيد»
انتهى من «فتاوى اللجنة الدائمة» (15/238).
«Пул ва шунга ўхшаш мукофотлар учун уюштириладиган футбол ўйинлари қимор бўлганлиги эътибори билан ҳаромдир…
Аммо агар бундай ўйинлар пул учун уюштирилган бўлмаса, Аллоҳ буюрган намоз ва бошқа ибодатлардан инсонларни чалғитмаса, ҳаром ишларга аралашган бўлмаса , масалан авратлар очилиши, эркагу аёл аралаш-қуралаш бўлиши ёки мусиқа иштирокида бўлиши, мана шундай нарсалардан холи бўлса, демак унда зарар йўқ, уни ўйнаш ҳам, томоша қилиш ҳам жоиз.
Тавфиқ Аллоҳдандир».
(Фатволар учун доимий ҳайъат фатвоси).
» ممارسة الرياضة جائزة إذا لم تله عن شيء واجب ، فإن ألهت عن شيء واجب فإنها تكون حراماً ، وإن كانت ديدن الإنسان بحيث تكون غالب وقته فإنها مضيعة للوقت ، وأقل أحوالها في هذه الحال الكراهة . أما إذا كان الممارس للرياضة ليس عليه إلا سروال قصير يبدو منه فخذه أو أكثره فإنه لا يجوز ، فإن الصحيح أنه يجب على الشباب ستر أفخاذهم ، وأنه لا يجوز مشاهدة اللاعبين وهم بهذه الحالة من الكشف عن أفخاذهم » انتهى نقلا عن «فتاوى إسلامية» (4/431)
«Спорт билан шуғулланиш агар инсонни Аллоҳ буюрган вазифалардан чалғитиб қўймаса жоиздир. Агар Аллоҳ инсонга вожиб қилган вазифалардан чалғитадиган бўлса, унда бу иш ҳаромга айланади.
Агар инсонни одати мана шундай ишлар билан вақтини ўтказадиган бўлса, у вақтни исроф қилиб, энг камида макруҳ ишни қилган бўлади.
Аммо спорт билан шуғулланаётган одам агар калта шалвар кийиб, сонининг бир қисми ёки кўпроғи кўриниб турадиган бўлса бу ҳам жоиз эмас… Сон аврат эканлиги эътибори билан уни ёпиш лозим».
(Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ фатволари).
Футбол ва бошқа ўйинлар ҳақида яна кўпчилик уламолар бир қанча мулоҳазаларни билдирганлар:
Инсон ўзи ўйнаши билан, ўйинни томоша қилиш ўртасида фарқлар борлигини ҳам баён қилишган.
Масалан баъзи одамлар ўзлари футбол ўйнамасалар ҳам, уни томоша қилишга ниҳоятда ишқбоз бўлиб қолганлар. Футбол томоша қилишга берлиб, кўпгина ибодатларни эсдан чиқариб юборадилар. Вақт ва умрларини ана шундай ўйинларни томоша қилиш билан ўтказиб юбоардилар. Бу худди бир касалликка айланганки, бу касалликка чалинганларни намоз ва ота-онага хизмат қилиш каби энг улуғ ибодатлардан ҳам совитиб қўяди. Ҳатто бошқа кўпдан-кўп фойдали ишларга ҳам қўллари бормайдиган бўлиб қолади. Қилсалар ҳам ялқовлик билан қиладилар. Чунки уларнинг фикр-хаёллари футболга ёки яхши кўриб қолган ўйинларига боғланиб қолади. Бундай аҳволга тушириб қўядиган ўйинлар улар учун албатта ҳаромдир. Аммо футбол ва шунга ўхшаш жисмоний ёки ақлий тарбия бўладиган фойдали ўйинларни меъёридан оширмасдан ва унга қаттиқ берилиб қолмасдан ўйнайдиган бўлса, юқорида эслатиб ўтилган эҳтиёткорликларни ёдда сақлаган ҳолда ўйнаш жоиз бўлади. Яъни, аёл-эркак аралаш бўлмаслиги, авратлар очилмаслиги даркор.
Сузиш ҳақида ҳам шундай шартлар айтилади. Сузиш инсоннинг саломатлиги учун жуда фойдали. Бироқ, сузиш асносида аралаш-қуралашдан йироқ бўлиш, авратларни яхшилаб беркитиб олиш ва вожиб амаллардан чалғиб қолмаслик зарур.
Валлоҳу аълам.
Футбол, баскетбол каби ўйинларни ўйнаш, томоша қилиш мумкинми?