Намознинг охирида ўқиладиган муборак дуо

«اللَّهُمَّ أعِنَّا عَلَى ذِكْرِكَ، وَشُكْرِكَ، وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ»

«Эй Аллоҳ, Сенинг зикрингни бажо қилишим, Сенга шукрона этишим, Сенга гўзал тарзда (мукаммал даражада) ибодат қилишим учун менга Ўзинг ёрдам бергин». (Абу Довуд ва Насоий ривоятлари. Албоний: саҳиҳ).

(”Гўзал хулқлар” силсиласи /”15-суҳбат: Шукр – иймоннинг иккинчи ярми (1)” дарсидан лавҳа).

  • Таҳририятдан:

Ушбу зикрни намознинг охирида салом беришдан олдин ўқиш афзалроқ. Валлоҳу аълам.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال ابن القيم رحمه الله في «زاد المعاد» (1/294) : «ودبر الصلاة يحتمل قبل السلام وبعده ، وكان شيخنا [أي ابن تيمية] يرجح أن يكون قبل السلام ، فراجعته فيه ، فقال : دبر كل شئ منه كدبر الحيوان » انتهى .

«Ҳадисда «Дубурассолат» деб айтилган калимадан намознинг охирида салом беришдан олдинги лаҳза ҳам, салом берилгандан кейинги лаҳза ҳам кўзда тутилган бўлиши эҳтимоли бор. Шайхимиз (яъни, Ибн Таймийя) салом беришдан олдинги лаҳза кўзда тутилган бўлиши эҳтимоли кучлироқ деб айтардилар». (Зодул-маод китоби: 1/294).

________________________________________________________

Телеграм каналимизга аъзо бўлиш учун қуйидаги рақамимизга ёки телеграм ҳаволасига мурожаат қилишингиз мумкин:

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

+46705555548