Вақтинчалик никоҳ мумкинми?
Савол: Биз Россиянинг Коми шаҳрида вақтинчалик истиқомат қилаяпмиз. Бу диёрга тўпланиб қолган мусулмонларнинг ўртасида вақтинчалик никоҳ ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишади. Нима деб жавоб қилишга хайрон бўламиз. Илтимос шу масалага жавоб қилсангиз.
Нодир.
Жавоб: Ислом динида никоҳланиш абадийятга деган ният билан амалга оширилади. Инсон бир умрли бахтли ҳаёт кечиришни умид қилиб оила қуради. Бу дунёдаги бахтли никоҳ Аллоҳ насиб айласа, Охиратда жаннатда ҳам давом этади. Эркак ҳам аёл ҳам бир-биридан яхшилик кутади. Одам боласи билан ҳайвон орасидаги фарқлардан бири ҳам шу. Ҳайвон ҳам қўшилишга эҳтиёж сезади. У ҳам кўпаяди. Аммо ҳайвонда насаб бўлмайди. Никоҳ бўлмайди. Исломда эса қўшилиш, жуфтликдан кўзланган мақсадлар мўътабар ва ҳурматга сазовордир. Ислом наслу насабга қаттиқ эътибор беради. Эркакка ҳам, аёлга ҳам жиддий масъулиятлар юклайди. Шу сабабли Исломда вақтинчалик никоҳ мумкин эмас. Аҳли суннанинг барча мазҳабларида вақтинчалик никоҳнинг ҳаром экани иттифоқ қилинган масаладир.
Вақтинчалик никоҳ бўйича қисқа ва лўнда жавоб мана шундан иборат. Энди ушбу мавзу билан чуқурроқ танишмоқчи бўлганлар учун тафсилотларга ўтамиз.
- Ислом уммати иттифоқ қилган масала;
- Мутъа билан вақтинча никоҳнинг фарқи;
- Жоиз деганлар – адашган тоифалар;
- Мутъанинг ҳаром эканига далиллар;
- Аввал рухсат берилиб, кейин таъқиқланган ишлар;
- Агар жоиз бўлганда…
- Маслаҳат.
Podcast: Play in new window | Download