Банклар билан муомала қилиш ва кредит шартларига оид муҳим эслатма
- Банклар билан муомала қилиш:
1. Мусулмон киши фақат исломий банклар билангина муомала қилишга ҳаракат қилади. (Лекин афсуслар бўлсинки, бугунги кунда дунё бўйлаб аксарият банклар рибо билан шуғулланади. Исломий банк деб айтиладиган банкларнинг ҳам аксарияти исломий эмас). Шариат аҳкомларига амал қилмайдиган ёки шариатга нисбатан ҳар-хил ҳийлаларни қўллаб, ҳаромни ҳалол қилиб олмоқчи бўладиган банклар билан муомала қилиш жоиз эмас.
2. Исломий банк топиш имкони бўлмаса, рибо билан ишлайдиган банклар ичидан исломий бўлими мавжуд бўлган банкларга мурожаат қилиш мажбур бўлиб қолган инсонлар учун жоиз бўлади.
- Насияга (кредит) олди-сотди қилиш шартлари:
Насияга уй ёки бошқа нарса сотиб олиш жоиз бўлиши учун қуйидаги шартларга рияо қилиш лозим:
1. Уй сотаётган банк ана шу уйни аввал ўзи сотиб олган бўлиши, у уй банкнинг мулкига ўтган бўлиши шарт. Банк ёки бошқа ҳар қандай сотувчи ўзи эга бўлмаган нарсасини сотиши жоиз эмас, магар қуйидаги нуқтада баён қилинадиган ҳолатда, маълум шартларга биноан жоиз бўлади:
2. Бирор уй қурилаётган бўлса ва унинг эгаси бўлмиш банк уйни келажакда сотиб олишга ваъда берган харидор билан ваъдалашув иттифоқини тузган бўлса, бу иттифоқ бир ваъда сифатида қолиши лозим. Яъни, уй қурилиб битгунга қадар сотиб олувчи шахс ўз ваъдасидан қайтиб қолса, банк уни ваъдага вафо қилишга мажбурлаши мумкин эмас. Сотиб олувчи шахс молни ўз ихтиёри билан сотиб олиши керак.
3. Сотиладиган уйнинг нархи аниқ-тиниқ қилиб белгилаб олиниши ҳам шарт. Уйнинг нархи шартномада ноаниқ бўлса ёки шартлар орасида рибо ҳисобланадиган нуқтаси бўлса, бундай олди-содти ҳаромга айланади.
4. Насияга сотиб олган киши зиммасига юкланган қарзни ўз вақтида тўлолмай қолса, банк ёки қарз берган тараф унинг қаризини ошириб, молиявий жаримага тортиши рибо ҳисобланади ва бу эса энг улкан гуноҳлардандир. (Бу каби хусуматлар исломий маҳкамага мурожаат қилиш орқали ҳал қилинади. Исломий маҳкама йўқ жойларда мусулмонларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича масъул диний идоралар ва эътиборли уламоларга мурожаат қилинади).
* Мавзуга оид фатволар (араб тилида) :
Podcast: Play in new window | Download