Муҳаррам ойи бошланди (1438 ҳижрий 1 муҳаррам)
Бўлимлар: Муносабат
Саудия арабистонидаги айрим биродарларимиздан олинаётган хабарларга кўра бир неча дақиқалар олдин йилнинг биринчи ойи бўлмиш муҳаррам ҳилолини кўришга муваффақ бўлинди.
Шунга биноан ҳозирги лаҳзалар 1438 ҳижрий сана муҳаррам ойининг биринчи кечаси ҳисобланади (2016 милодий 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кеча).
Муборак тосуо ва ошуро (муҳаррам ойининг 9 ва 10 кунлари) 2016 йил 10 ва 11 октябр – душанба ва сешанба кунларига тўғри келади. Бу икки кунда рўза тутиш суннат, ўтган бир йиллик гуноҳлар мағфират этилишига сабаб бўлади.