Зулҳижжа ойи 2016 йил 3 сентябр шанба куни бошланади, Қурбон ҳайити 12 сентябр душанба куни
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.
Маҳкаманинг қарори бўйича эртага 2016 йил 3 сентябр шанба муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.
Демак, 2016 йил 11 сентябр якшанба Арафа куни, 12 сентябр душанба куни Явмун-Наҳр, яъни Ийдул-Азҳо байрами – Қурбон ҳайити бўлади, иншоаллоҳ.Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракотли ва хайрли қилишини сўраб, дуолар қилади.
Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларга бундай улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, Ўзбекистон ва бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз Обидхон қори акага комил шифо ато этсин …
“Ислом Овози” таҳририяти
* Бу кунларда қандай амаллар қилишимиз керак?
* Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида рўза тутиш ҳақидаги ҳадисларнинг ҳукми
* Зулҳижжанинг бу қадар улуғланиш сабаби нима?