“Корея ҳақида маълумот бермоқчиман”

Бўлимлар: 22. Таом, ичимлик

Биз Кореяда бир неча йилдан бери ишлаймиз. Кўпчилик сизга Кореядан  савол бермоқда. Шуларни кўриб сизга Корея ҳақида маълумот бермоқчиман. Шахсан мен келганимдан бери корейсларнинг сувда пиширган гуручи (корейсча “пап”) ва балиқдан бошқа овқатларини емадим, ҳаромидан парҳез қилдим, қолганини табим тортмади. Бу ерда яҳудий ё насороларнинг овқат ё гўшт маҳсулотларига эҳтиёж йўқ. Бу ерда масжидлар бор, ҳалол дўконлар, ҳалол ошхоналар бор. Ўша хат ёзган биродарларга менинг э-майлимни беринг. Қўлдан келганича ёрдам берамиз. Улар агар давлат орқали келишган бўлса, уларга жуда осон. Қидириб барча ҳалол таомларни топсалар бўлади. Ишларини ҳам агар ҳалол дейишга муносиб бўлмаса, қонунан бошқа ишга ўтишлари учун икки ойгача рухсат олсалар бўлади. Ўзлари ҳам билишса керак, агар иш ёқмаса 2-3 мартагача иш алмаштириш қонунда кўрсатилган. Агар нолегал келишган бўлса, визалари йўқ, кўчага чиқишдан қўрқсалар ҳам (бу ерда вазият шунақа) Кореянинг қайси шаҳрида бўлишларидан қатъий назар ҳалол гўшт ва ўзбекча таом қилиш учун барча махсулотларни топсалар бўлади. Биз ҳайит намозига бориб жуда чиройли ўқиб келдик. Ўзбеклар жуда кўп, излаган имконият топади деганларидек, биродарларимиз ҳаракат қилишса албатта, Аллоҳ ёрдам беради.

Муҳаммад.