Аёл билан ҳайз келаётган пайтда қўшилишнинг ҳукми нима?
Савол: Аёлга ҳайз келаётганда қўшилиб қўйса нима қилинади? Бунга ҳам фидя тўланадими?
Акмал.
Жавоб: Аёлга ҳайз келаётган пайтда қўшилиш гуноҳ саналади. Аллоҳ Қуръонда бундай деган:
: «وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلاَ تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللهُ إِنَّ اللهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ»
سورة البقرة:222.
“Сиздан ҳайз ҳақида сўрашади. Айтинг “У озор етказувчидир, бас ҳайз вақтида аёллардан тийилингиз ва то улар покланмагунча яқинлик қилмангиз …” (Бақара, 222).
Кимки, аёлига ҳайз пайтида яқинлик қилиб қўйса, тавба қилиб, истиғфор айтиши лозим ва Аллоҳ йўлига садақа қилиши тавсия этилади.
Ҳайз пайтида қўшилиш тиббий жиҳатдан зарарли экани аниқ.