Қазо рўзаси бор одам нафлни қандай тутади?
Бўлимлар: 03. Рўза, Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар
Савол: Рамазон ойидан узрли 7 кун қазо рўзам бор эди. Энди Шаввол ойида тутадиган 6 кун рўза бор. Шу 6 кунни биринчи тутиб, кейин қазо рўзамни тутсам бўладими ёки аввал фарз рўзанинг қазосини тутиб, ундан кейин 6 кун рўзани тутаманми?
Муслима.
Жавоб: Аллоҳ таоло ибодатларингизни қабул айласин. Аввал зиммангизда қолган қазо рўзаларни тутиб берасиз. Нафл рўзани кейин тутасиз.