Илоҳо, бизни адолатингга эмас, мағфиратингга ол…
- Ал-Фавоид китоби – фойдалар кони;
- Инсофли банданинг ҳаёти;
- Аллоҳ таоло бизга Ўзининг адли билан эмас, раҳмати ила муомала қилишини илтижо қилиб сўраймиз;
- Биз бу дунёда кўпдан кўп гуноҳ-маъсиятларимизга яраша жазо олмадик, охиратда ҳам Аллоҳ бизни Ўз мағфиратига олсин;
قال العلامة ابن القيم -رحمه الله- في كتاب الفوائد :
«طوبى لمن أنصف ربّه فأقر له بالجهل في علمه, والآفات في عمله, والعيوب في نفسه, والتفريط في حقه, والظلم في معاملته. فإن آخذه بذنوبه رأى عدله, وإن لم يؤاخذه بها رأى فضله. وإن عمل حسنة رآها من منّته وصدقته عليه.. الخ.
Аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Ал-Фавоид» номли китобларида айтадилар:
«Парвардигор ҳузурида инсофли бўлган бандага тубо – жаннат бўлсин. (У банда) Аллоҳни танишда (У Зотнинг қадрига етишда) илмсизлигига, ўз нафси ва бажараётган амаллари айбу нуқсонларга тўла эканлигига, Аллоҳнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этишда камчиликларга йўл қўйиб юрганига, У Зотга муомала қилишда (ўзига ўзи) зулм қилиб қўяётганига иқрор бўлиб туради. Аллоҳ у банданинг гуноҳларига жазо юборса «бу жазо Аллоҳнинг адолатли Зот эканлигидандир», деб эътироф этади. Агар гуноҳларига яраша жазо олмаса «Аллоҳ Ўз фазли-карами ила кечириб юбормоқда», деб умид қилади. Агар савобли ишга амал қилса «бу амалга муваффақ бўлишим Аллоҳнинг менга берган садақасидир, фақатгина Ягона Аллоҳнинг миннати-марҳамати туфайли амал қила олдим» , деб билади…
(«Инсон, Ҳаёт, Синов» силсиласи /»7-суҳбат: “Hафси лаввома” – ўз айбларини кўра билиш» дарсидан лавҳа).
Телеграм каналимизга аъзо бўлиш учун қуйидаги рақамимизга ёки телеграм ҳаволасига мурожаат қилишингиз мумкин:
https://telegram.me/islomovozi
+46705555548
Podcast: Play in new window | Download