Кўпаймаётган пулдан закот бериладими?
Савол: Масалан, 4000$ пулдан 100$ закот берилди, у пул бир йилдан кейин кўпаймади ва камаймади ҳам, яъни 3900 бўлиб турди, ундан яна закот бериладими? Жавобларингиз учун раҳмат.
Сардор.
Жавоб: Пул кўпаймаган бўлса ҳам агар закот нисобидан камайиб кетмаган бўлса, ундан закот берилади. То у пуллар закот нисобидан тушиб кетмагунча ҳар йили закот берилаверади. Закотнинг ҳикматларидан бири шуки, инсон қўлида тўпланган пулни ишлатмай, ҳаракатга келтирмай ушлаб ўтиравериши тўғри эмас. Бундай ҳолда унинг пуллари закот билан тугаб, йўқ бўлиб кетади. Шундай экан, у пулини ё ўзининг зарур эҳтиёжига ишлатиб тугатади. Ё эса уни кўпайтиришни режа қилиб, ҳаракатга келтиради. Яъни, тижорат қилади, ишлаб чиқаришга тикади, қарзга беради, музораба қилади ва ҳоказо. Шундай қилиб закот шахс ва жамиятнинг моддий, иқтисодий ривожланишига жиддий туртки беради.