«Етти нарса келиб қолишидан аввал амал қилиб қолишга шошилинглар…»
Шайх Обидхон қори, Швеция
Ийдул-Фитр 1428 ҳ. (2007 м.)
عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«بادروا بالأعمالِ سبعًا هل تنتظرون إلا فقرًا مُنسيًا، أو غنًى مُطغيًا، أو مرضًا مفسدًا، أو هَرَمًا مُفنِّدًا، أو موتًا مُجهزًا، أو الدجالَ فشرُّ غائبٍ يُنتظَرُ، أو الساعة فالساعةُ أدهَى وأمرُّ».
رواه الترمذي وحسنه.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Етти нарса келиб қолишидан аввал амал қилиб қолишга шошилинглар: сизлар тоатни эсдан чиқартириб қўядиган камбағалликни, ёки туғёнга солувчи бойликни, ёки путурдан кетказувчи касалликни, ёки ақл-ҳушни заифлаштирувчи кексаликни, ё эса бир зумда келиб олиб кетувчи ўлимни, ёки кутилаётганлар ичида энг ёмони бўлмиш Дажжолни, ёки Қиёмат соатини кутиб турибсизлар холос. Қиёмат энг даҳшатли ва энг аччиқ кулфатдир».
(Имом Тирмизий ривоятлари, ҳасан).
Podcast: Play in new window | Download