Қарзни қайтариб олиш амри маҳол бўлса, шу пулдан закот бериладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Берилган қарз пулни қайтиб келиши амри маҳол бўлиб турган пайтда шу пулдан закот бериладими? Қарздор қарзини беришга имкони бор. Шуни билинса, шу қарзни кайтариб олиш учун у инсонга нисбатан куч ишлатиш мумкинми? Ёки у инсон оламдан ўтса, унинг оила аъзолари у қарзга жавобгарми?

Сардор.

Жавоб: Қарз берган одам истаган пайтда пулини қайтариб олишига ишонса, ўша қарзда турган пулдан закот чиқаради. Агар қайтиб келиши амри маҳол бўлиб турган пул бўлса, ундан закот чиқармайди. У пуллар қачон қўлига тегса, закоти чиқарилмаган йиллар учун закот беради.