Туркиядаги террор амалиётларига муносабат
Туркия барча соҳаларда яхшилик томонга қараб ривожланиб бораётгани ҳаммага маълум ва машҳур.
Бундай ижобий ўзгаришлар Ислом ва мусулмонларнинг ташқи ва ички мухолифларига ёқмаслиги боис улар бу мусулмон ўлкага нисбатан душманона ҳаракатларда бўлиб келмоқдалар. Кеча Истанбулнинг халқаро аэропортида амалга оширилган террор хуружлари шулар сирасига киради.
Бу каби террор хуружлар ва бошқа турли-туман фитнаю иғволарнинг асл манбаи бир – Ислом душманлари томонидан уюштирилаяпти.
Зулму туғён ва ваҳшийликлар остида мазлум ҳолида ҳалок бўлаётган инсонлар, уларнинг аҳл-оила ва қариндошларига ўз таъзияларимизни изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло барча муъминларни Ўз раҳматига олсин, Туркиядаги мусулмон халқ ва адолатпарвар ҳукуматга Ўз даргоҳидан мадад ва нусрат ато айласин, шу қатори барча Ислом диёрларини кофиру мунофиқларнинг фитна-фасодларидан қутқарсин.
«Ислом Овози» таҳририяти
* Мавзуга оид мақола ва маърузалар:
* Фитналардан сақланиш силсиласи
* Мазлумлар ёрдамига шошилинг, ўзингиз учун зарур!
* Эрдўғон ғалабаси адолатпарвар инсонларни шод этмоқда
* Туркиялик қардошимиз Али Байрамнинг дил сўзлари