Икки ҳайит орасида фотиҳа қилиш мумкинми?

Бўлимлар: 18. Никоҳ

Савол: Рамазондан кейин Иншааллоҳ тўй қилишни ният қилиб юргандим, лекин баъзилар икки ҳайит орасида фотиҳа қилинмайди, дейишди. Шу гапда асос борми? Шунга ўхшаган Сафар ойида ҳам тўй қилинмайди, дейишади.

Сардор.

Жавоб: Икки ҳайит орасида ёки сафар ойида тўй, фотиҳа қилиб бўлмайди, деган сўз Исломдан эмас. Яхши ишни кейинга сурмасдан амалга оширавериш лозим. Аллоҳ сизга бахт-саодат ато айласин.