Рамазон бошланиши бугун кечқурун аниқланади
Кўпчилик биродарларимиз таҳририятга савол йўллаб, «Рамазон ойи бошланиши биланоқ албатта бизни хабардор қилинглар», деб илтимос қилмоқдалар.
Ислом оламининг бир қатор мамлакатлари бу борада Саудия Арабистони маҳкамасининг қарорини кутиб турадилар, чунки у диёрларда муборак қибламиз бўлмиш Каъбатуллоҳ жойлашган ва у ердаги мусулмонлар узоқ йиллардан буён янги ҳилолни доимо ўз кўзлари билан кузатиб, суннатга мувофиқ амал қилишга ҳаракат қилиб келадилар.
Шунга биноан биз ҳам бугун Саудия Олий маҳкамасининг қарорини кутиб турамиз ва хабар топишимиз билан дарҳол сайтимизда ва ижтимоий тармоқларда эълон қилишга ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ.
Рўза ва ҳайит кунларини аниқлашда рўй берадиган баъзи ихтилофлар ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлишни истаганлар сайтимизда ўтган йиллар эълон қилинган савол-жавобларга мурожаат қилишлари мумкин.
Аллоҳ таоло барчамизни улуғ мавсумларни ғанимат билишга муваффақ қилсин ва ибодатларимизни ҳусни қабул айласин …
«Ислом Овози» таҳририяти
* Мавзуга оид савол-жавоблар:
Рўза ва ҳайит кунларидаги ихтилоф ҳақида