Ҳайздаги аёллар Қуръонни ёддан ўқиши мумкинми?

 

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳ. 19 рамазон (2009 м. 9 сентябр)

Cавол:

“Аёлларга Рамазон маслаҳати” суҳбатингизда, ҳайздаги аёлларга Қуръонни ўқиш ҳукмларини айтиб ўтибсиз. Аммо у суҳбатда Қуръонни ёддан айтиш ҳақида айтилмаган. Айтингчи, ҳайздаги ва нифосдаги аёл Қуръоннинг маълум бир сураларини ёдлаш мақсадида аудио тиловатини эшитиб юрса бўладими? Янги ўрганган суралари эсидан чиқмаслиги учун ёддан қайтариб турса бўладими? Суралар дуо суралари эмас, балки узун суралар. Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.

Ирода.

Жавоб:

Динингиз амалларини тўғри бажо қилишга бўлган интилишингиз учун Аллоҳ сизга Ўз мукофотларини ато қилсин.

Алмавсуатул-фиқҳийяда келтирилади:

 

وَيَحْرُمُ عَلَى الْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ قِرَاءَةُ الْقُرْآنِ فِي الْجُمْلَةِ عِنْدَ جُمْهُورِ الْفُقَهَاءِ.
الموسوعة الفقهية الكويتية – 33 / 35

“Жумҳур фуқаҳолар наздида ҳайз кўрган аёлнинг Қуръон ўқиши ҳаром саналади”. (Алмавсуатул-фиқҳийя, 33 / 35).

Шунга кўра ҳайз ва нифосдаги аёллар Қуръонни ёддан ўқимайдилар. Аммо улар аудио тиловатини эшитиб юрсалар бўлади.