Фитр садақаси қийматини Интернет орқали юбориш ўринлими?
Савол: Биз Европада яшаймиз. Фитр садақасининг қийматига тенг пулни Интернет орқали хайрия ташкилотлари ҳисобига ўтказиб, бошқа мамлакатда яшовчи муҳтож кишиларга юборсак ўринли бўладими? Биз у ерга озиқ-овқат маҳсулотларини юбора олмаймиз, бироқ хайрия ташкилотлари (масалан, Muslim Hands) бизнинг юборган пулимиз ҳисобидан муҳтож кишиларга ҳайит байрами куни озиқ-овқат тарқата олади. Аллоҳ рози бўлсин.
Ҳайдар Шокир.
Жавоб: Фитр садақасини ҳар ким ўзи яшаётган ердаги муҳтожларга бериши керак. Аммо ўзи турган ерда муҳтожлар бўлмаса ёки бошқа шаҳардаги муҳтожларнинг аҳволи оғирроқ бўлса, садақаларни уларга юбориш мумкин. Инсон агар фитр садақасини муносиб жойини топиб, ўз вақтида бера олмаса, мусулмон хайрия ташкилотлари ҳисобига ўтказиши жоиз, валлоҳу аълам.