Таъзия: Ислом оламига машҳур шайх Муҳаммадайюб қори вафот этдилар
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиувн
Бугун 1437 ҳижрий сана 9-ражаб шанба куни бомдод намозидан сўнг Ислом оламидаги энг машҳур қорилардан ҳисобланган, Масжиди Набавий имомларидан бирлари шайх Муҳаммад Айюб ибн Муҳаммад Юсуф ибн Сулаймон Умар раҳимаҳуллоҳ фоний дунёдан Охират ҳаётига риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло бу улуғ устозни Ўз раҳматига олиб, жойларини Фирдавс жаннатларида қилсин, бизларни ҳам ҳақ йўлда собитқадам айлаб, жаннатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳ бўлишга етказсин …
Бугун Масжиди Набавийда пешин намозидан сўнг шайх Али Ал-Ҳузайфий имомликлари билан шайх Муҳаммадайюб раҳимаҳуллоҳга ва яна бир неча маййитларга жаноза намози ўқилиб, барчаларини Бақеъ қабристонига дафн қилинди.
Қуйидаги сурат жаноза маросимидан лавҳа: