Закотни опа-сингилга берса бўладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Аллоҳга шукрлар бўлсинки, закот беришга қодир қилди. Мен закотимни опамга ёки синглимга берсам бўладими?

Азизбек.

Жавоб: Инсон закотини ўзининг аслига ва «фаръ»ига (наслига) бериши мумкин эмас. Улардан бошқаларга берса бўлади. Асли – отаси, онаси ва бобо-бувилари. Насли – ўғли, қизи ва невара-чеваралари. Асл ва насл ҳар қанча узоқ чўзилса ҳам бир хил ҳукмда бўлади.

Ака-ука, опа-сингил, аммо-хола, тоға-амакилар ва бошқа қариндошлар асл ва «фаръ»га кирмайди. Шунинг учун уларга закот бериш мумкин.