Ғийбат нима

Бўлимлар: 02. Ҳадис

 

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
أتدرون ما الغيبةُ ؟
قالوا : اللهُ ورسوله أعلمُ .
قال: «ذكرُكَ أخاكَ بما يكرهُ».
قيل : أفرأيتَ إن كان في أخي ما أقولُ ؟
قال : «إن كان فيه ما تقولُ ، فقد اغتبتَه . وإن لم يكنْ فيه ، فقد بهتَّه».
(رواه مسلم وأبو داود والترمذي وغيرهم).

Абуҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Ғийбат нималигини биласизларми?

Саҳобалар дедилар: Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Биродарингни у ёмон кўрадиган сифати билан зикр қилишинг (шу ғийбатдир)».

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: мен айтаётган нарса у биродаримда мавжуд сифат бўлсачи?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб қилдилар:

«Агар сен айтаётган нарса унда бор бўлса дарҳақиқат сен уни ғийбат қилган бўласан. Аммо унда йўқ бўлса дарҳақиқат сен унга бўҳтон – туҳмат қилган бўласан!».

(Муслим, Абудовуд, Тирмизий ва бошқа муҳаддис имомлар ривоятлари).

* Ҳадиси шариф ва унинг таржимаси шайх Обидхон қори – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – маърузаларидан олинган.