Порахўрлик балоси
Бўлимлар: Турли
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
{ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَن تَكُونَ تِجَارَةً عَن تَرَاضٍ مِّنكُمْ } [النساء: 29].
«Эй иймон келтирган кишилар, молларингизни ўрталарингизда ботил – ноҳақ йўллар билан емангиз! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали (мол-дунё касб қилингиз) …». (Нисо: 29).
«لعن الله الراشي والمرتشي والرائش».
«Пора олувчини, пора берувчини ва ўртада воситачи бўлган кимсани Аллоҳ лаънатласин». (Ҳадиси шариф).
- Чин қалбдан чиқариб берилмаган нарса кичкина бир чўп бўлса ҳам ҳалол бўлмайди;
- Халқнинг бошига бало бўлган «қуртлар» (порахўрлар) на мусулмонликни билади, на одамийликни риоя қилади ва на дунё қонунларига амал қилади;
- Озчиликни ташкил қиладиган инсофли, хислатли, холис муаллимлар ва масъуллар ҳаққига дуойи хайр қиламиз.
- «Ҳадя, совға …» деган ном қўйиб олингани билан пора ҳалол бўлиб қолмайди, асло.
- Одамлардан ҳадя қабул қилишлари жоиз бўлмаган кишилар;
- Ҳеч қандай чора тополмай пора беришга мажбур бўлган одам учун хос фатво ва унинг шартлари;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи муҳтож бўла туриб эҳсон қилмоқчи бўлган одамнинг садақасини қабул қилмас эдилар;
- Диний вазифалар учун маош ажратиш масаласи ҳақида ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг фатволари;
- Беморларга руқя шаръийя – Қуръони карим ва зикрлар билан дам солиш учун ҳақ олиш масаласи;
- Маросимларда домлаларга тугун, пул ва совғалар беришнинг салбий жиҳатлари;
- Домлаларга тугун бериб, орқасидан ғийбат қилаётган одамлар ўзларини ўзлари масхара қилаётган бўладилар;
- Тугун ва пулларни қабул қилмайдиган домлани «бу домла мутакаббир бўлиб қолибди» деб , ундан ҳам барибир «айб» топадиганлар бўлади;
- Домлалар холис Аллоҳ учун маъруза қилиб, таълим-тарбия ва даъват билан банд бўлсинлар, ажру мукофотларини Ёлғиз Аллоҳдан умид қилсинлар;
- Домлаларнинг маърузаларини эшитган халойиқ уларнинг ҳаққини тугун бериш билан эмас, айтилган панд-насиҳатларга амал қилиш билан адо этсинлар.
Podcast: Play in new window | Download