Бахт-саодат калити

Бўлимлар: Эътиқод

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1414 ҳ. 29 рамазон (1994 йил 11 март)

  • Калимаи шаҳодат энг биринчи фарз;
  • Ҳаётнинг аввалидан охиригача давом этадиган ибодат;
  • Сувдан ҳам, нондан ҳам, ҳаводан ҳам аҳамиятлироқ бўлган зарурат;
  • Аллоҳга иймон келтириш фитрат – табиатга сингдириб қўйилган хислат;
  • Тарихда ўтган кофиру мушриклар ҳам Аллоҳга ишонар эдилар;
  • Барча пайғамбарлар «Аллоҳга ишонинглар» деб эмас, «Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғининглар, У Зотдан бошқа илоҳ йўқ» деган даъват билан келганлар;
  • Аллоҳни инкор қилган кимса ҳали инсонлик даражасига ҳам етолмаган бир махлуқ;
  • «Мен ҳеч қандай илоҳга ишонмайман ва ҳеч кимга сиғинмайман» деган кимса ўзининг ҳавойи нафсига сиғинади:

    {أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَٰهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَىٰ عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَىٰ سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَىٰ بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَن يَهْدِيهِ مِن بَعْدِ اللَّهِ ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ} [الجاثية: 23].

    «(Эй Расулуллоҳ), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!». (Жосия: 23).

  • Тавҳид асосидаги тарбия аҳамияти ҳақида ояти карималар;
  • Тавҳид даъвати Маккада ҳам, Мадинада ҳам бирор лаҳза тўхтамаган ва ҳеч қачон тўхтаб қолиши жоиз эмас;
  • «Дин дунёдан ажратилиши керак» дейдиган илмонийлар Шуъайб алайҳиссалом даврларида ҳам мавжуд эдилар ва улар шу билан кофир бўлдилар;
  • Эрталаб, кечқурун, уйқудан турганда, таҳорат олганда, овқат еганда, уйдан чиқишда, масжидга киришда, масжиддан чиқишда, ишга борганда ва бошқа барча ҳолатларда ўқиладиган дуо ва зикрлардан олинадиган ибрат;

    {قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ * لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَٰلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ * قُلْ أَغَيْرَ اللَّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ}. [الأنعام: 162-164].

    «Айтинг (эй Расулуллоҳ): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман».  Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейинми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?!…».

  • Байрамларни ҳам Аллоҳ кўрсатган шариатга мувофиқ тарзда ўтказиш ҳам калимаи шаҳодат тақозосидир;
  • Ҳайит кунларини мотамга айлантириб қўйган одамлар Аллоҳга зарда қилган ва улуғ кунларнинг қадрини ерга урган бўладилар;
  • «Домла, мусулмонлик ҳам аста-секинлик биланда…».