Қориндаги бола учун фитр садақа бериладими?
Бўлимлар: Фитр садақаси
Савол: Ҳомиладор аёлнинг қорнидаги боласи учун ҳам фитр садақа бериладими?
Учқун.
Жавоб: Фитр садақаси оиладаги ҳар бир жон ҳисобига берилади. Аммо қориндаги ҳомила учун берилмайди. Агар бола ҳайит намози ўқилгунча туғилса, албатта у учун ҳам фитр садақаси бериш вожиб бўлади.