Тасаввуф
Бўлимлар: Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Ислом дини инсоннинг лафзига катта эътибор қаратган;
- Ҳар бир одамга унинг очиқ-ойдин зоҳир бўлган аҳволига биноан муомала қилинади;
- Инсон бир сўз билан Исломга кириб, битта гап билан кофир бўлиб кетиши мумкин;
- Етмиш йил Ленинга чўқиниб келган худосизларнинг баъзилари бугун Амир Темурга ёки бошқа нарсаларга илтижо қилиб юбормоқдалар;
- Амир Темурга атаб ёзилган шеърдаги ширкий иборалар:
“… Одга чиқинг сизни тавоф қилмоқлик учун
Пойингизни ўпмоқ учун ўнғайроқ жойга …”
- Тавҳидга даъват қилиш билан бир вақтда ширк ва бидъатдан огоҳлантириш ҳам зарур;
- «Суфий» деган калиманинг маъноси ва келиб чиқиши ҳақида айтилган фикрлар;
- Инсон ўзини жуда фақир ва камтар қилиб кўрсатиши ҳам тўғри эмас;
- Фақирона ҳаёт кечиришда ўзларини Ийсо алайҳиссаломга ўхшатмоқчи бўлган кишиларга имом Ҳасан Ал-Басрий раҳимаҳуллоҳнинг раддиялари:
«Ўзимизнинг Пайғамбаримиз йўллари бизга суюклироқ».
- Ғайридинларнинг одатларини афзал кўрганлар Ислом динини нуқсонликда айблаган бўладилар;
- Баъзи суфийлар ўзларининг тариқатларини оқлаш учун ёлғон ҳадислар тўқиб ташлаганлар. (Муҳаддис уламолар саҳиҳ ҳадислар билан тўқима ривоятлар орасини ажратиб берганлар).
- Суфийларнинг пирлари ҳақида тўқиб чиқарилган хурофий қиссалардан бир мисол;
- «Ёсин сурасининг хоссиятлари» деган китобда ширк, бидъат ва тўқима гаплар бор.
Podcast: Play in new window | Download