Суннатга эргашайлик, бидъат ва ширклардан узоқ бўлайлик
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Нисо сурасининг 59-ояти тафсири;
{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا} [النساء: 59].
«Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга итоат қилингиз, ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) иш бошчиларга ҳам! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир».
- Қуръон ҳам Суннат ҳам Аллоҳ ҳузуридан келган ваҳий, унда ҳеч қандай хато-камчилик бўлиши мумкин эмас;
- Пайғамбарлардан бошқа барча инсонларда хато рўй бериб туриши табиий:
- Хулафои Рошидинларнинг суннатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан;
- Ислом тарихида ўтган барча уламоларни ҳурмат қиламиз, илмларини ўрганамиз, аммо Қуръону Суннатдан устун қўймаймиз;
- Дунёвий илмларни кофирдан ҳам ўрганиш жоиз , агар динга аралаштириб юбормаётган бўлса;
- «Насоролар Ийсо алайҳиссаломни улуғлаймиз деб чуқур кетганларидек сизлар ҳам мени улуғлашда чуқур кетиб қолманглар!». (Ҳадиси шариф).
- Мавлуд масаласи;
- «Мавлудни нишонлаш одамларнинг динга бўлган ихлослари кучайишига хизмат қилади» деган даъвога жавоб;
- Ислом умматининг аввали нима билан ислоҳ қилинган бўлса охири ҳам ана шу нарса билан ислоҳ қилинади;
- «Ҳар бир пайғамбар ўзининг умматини Аллоҳ билдирган барча яхшиликларга йўллаши ва уларни барча ёмонликлардан огоҳ этиши ҳақ – вожибдир». (Ҳадиси шариф).
- Ҳақиқат кўпчилик одамлар қилаётганлиги билан эмас, шаръий далиллар билан аниқланади;
- Дунёда энг кўп одамлар ботил йўлларга – куфр, ширк, бидъат ва гуноҳ-маъсиятларга кириб кетганлар;
Аллоҳ айтади:{وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ}. [سبأ: 13].
«Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар) оздир» . (Сабаъ: 13)
{وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ}. [الأنعام: 116].
«Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар». (Анъом: 116).
- Кибр ҳақ сўзни рад этиш;
- Озчилик бўлсак ҳам ҳақ йўлда собитқадам бўлайлик;
- Жумъа куни ва бошқа пайтларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиб юришнинг фазилати буюк;
- Салавот айтиш вақти ва ўринлари;
- Мавлуд куни салавот айтиш керак деб белгилаб қўйиш бидъат;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламани энг кўп яхши кўрган ва энг тўғри йўлда юрган зотлар Хулафои Рошидин ва саҳобаи киромлар;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ширкий сўзларни қўллаб юборган шоирларнинг шеърларидан бирига уламоларнинг раддиялари;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси, ғайбий илмларни билмайдилар, Аллоҳнинг хазиналари у зотнинг қўлларида эмас.
Аллоҳ айтади:{قُلْ لا أَقُولُ لَكُمْ عِنْدِي خَزَائِنُ اللَّهِ وَلا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلا أَقُولُ لَكُمْ إِنِّي مَلَكٌ إِنْ أَتَّبِعُ إِلا مَا يُوحَى إِلَيَّ} الآية. [الأنعام: 50]
«Айтинг (эй Расулуллоҳ): «Сизларга: «менинг ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари мавжуд», демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашурман»…». (Анъом: 50).
- Маломатдан қўрқиш билан саломат бўлиш имконсиз;
- Савол-жавоб: мунофиқлар билан қандай муомалада бўлишимиз лозим?
Podcast: Play in new window | Download