Ҳақиқий сеҳрга ҳам ёлғон сеҳрга ҳам алданманглар (4)
Бўлимлар: Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил 18 август
- Сулаймон алайҳиссалом сеҳргар бўлмаганликлари, одамларга сеҳр ўргатадиганлар кофир бўлиши ҳақидаги ояти карималар тафсири (Бақара сураси, 99-103 оятлар);
- Сулаймон алайҳиссалом вафот этиб кетганларидан сўнг одамлар аста-секин диндан узоқлашиб, жаҳолат ботқоғига ботиб кетганликлари туфайли олдиларига шайтонлар инсон суратида келиб уларни адаштириб ташлаши осон бўлди;
- Сеҳрни ўрганиш ҳам ўргатиш ҳам ҳаром ва куфр;
- Ҳорут ва Морут номли фаришталарни Аллоҳ таоло фитна ва имтиҳон учун юборган;
- Ҳорут ва Морут юборилганликларининг ҳикматларидан бири: пайғамбарларнинг мўъжизалари билан сеҳргарларнинг сеҳрлари орасини ажрата билиш;
- Ҳеч ким ҳеч қачон ўзича пайғамбар бўла олмган ва бўлмайди ҳам;
- Пайғамбарларни Аллоҳ таоло Ўзи буюк тарбия билан улғайтирган;
- Пайғамбарларнинг ҳатто пайғамбар бўлишларидан олдинги ҳаётлари ҳам жуда гўзал ва улкан ибратли ҳаёт бўлган;
- Пайғамбарларнинг ота-боболари ва момолари ҳам ҳеч қайси бирлари зино ва бошқа фаҳш ишларга асло яқинлашмаганлар;
- Сеҳрнинг таърифи: манбаи ва сабаби кўпчиликка махфий бўлган нарса;
- Сеҳрнинг турлари ва даражалари;
- Сеҳр турларининг ичида ҳақиқийси (одамларга таъсир ўтказадиган, уларни касал қилиб ва ўлдириб қўйишгача борадигани) ҳам ёлғони – одамларнинг фақат кўзларини ва хаёлларини чалғитиб сеҳр қиладигани) ҳам бўлади;
- Америкадан Ўзбекистонга келиб сеҳр ўйинларини кўрсатиб омма одамларни алдаган сеҳргарларнинг қилиқлари ҳақида ушбу соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;
- Сеҳр ишларини ривожлантириб, омма халқларни алдаб туриш сиёсатидан кўзланган мақсадлар.
Podcast: Play in new window | Download