Қори аканинг бетоб ҳолларида мусулмонларга йўллаган мурожаатлари
Тўхтабой масжиди
1995 йил 22 декабр
- Тўхтабой масжиди жамоатининг Қори ака ҳақларида (МХХ томонидан) тарқатилган миш-мишлардан ташвишга тушганликлари қиссаси;
- Қори аканинг аҳволларидан хабар олиб туришга ҳаракат қилган барча мухлисларга ташаккурлари;
- Мусибатларга сабр-бардошли бўлиш ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг хислатларидир;
- Бақара сурасининг 155-157 оятлари тафсири:
{وَلَنَبْلُوَنَّكُم بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ (155) الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ (156) أُولَٰئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ (157)}
«Албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева – чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: « Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган сабрли (мўмин)ларга хушхабар беринг (эй Расулуллоҳ)). Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир».
* Маъруза тарихи ҳақида қисқача изоҳ:
1995 йил охирлари ва 1996 йил бошларида МХХ нинг ғайриқонуний буйруқларига итоат қилган Диний Идора шайх Обидхон қори акани имом-хатибликдан бўшатган эди. Бундай шармандали фармонларини халқ олдида эълон қилишдан аввал МХХ нинг «малайлар»и одамлар орасида Қори акани ва барча мусулмонларни қўрқитиш мақсадида ҳар хил миш-миш ва таҳдидларни тарқатганлар.
Ана шундай хавф-хатарлар кучайиб бораётган пайтда Қори ака бетоб бўлиб турган бўлсалар ҳам ушбу маърузаларини аудиотасма орқали эълон қилиб, мусулмонларни мусибатлар қаршисида собитқадам туришга тарғиб этганлар.
Ундан кейинги воқеалар ривожи кўпчиликка маълум.
Аллоҳ таоло устозимизга шифойи комил ато этиб, Ислом душманларининг фитналари, туғёнлари ва барча ёмонликлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин.
Podcast: Play in new window | Download