«Обидхон қори ака мусулмонларга ўрнак бўладиган иш қилдилар …»
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Оллоҳ қори акамизга шифо берсин. Қори ака доимо мўмин-мусулмонларнинг муоммолари ҳақидаги воқеликни тўғри баҳолай олганлар. Оллоҳ Обид қори акадек динни тирилтирадиган Ислом дини уламоларини кўпайтирсин.
Обидхон қори акамизга суиқасд қилган Оллоҳнинг душмани Юрий Жуковскийга берилган жазога аввало Оллоҳга ҳамд айтамиз.
Лекин ҳукмни аппелиация қилиш билан жазо бир мунча енгиллаши ёки умуман оқланиши ҳам мумкин.
Албатта бу жараёнда озгина ҳаракат қилсак Роб таолонинг Ўзи бизларга ёрдам беради.
Аксинча бефарқ бўлсак масала мусулмонларнинг фойдасига бўлмайди.
Баъзилар бу ишга бефарқ бўлиши ёки танқид қилиши мумкин.
Шу нарсани тушиниш зарурки бу масала фақатгина Обид қори аканинг масаласи эмас, балки ҳар бир мазлум мусулмонларнинг масаласидир.
Бир пайтлар Қори акамизга Тошкентдаги уйларини тортиб олиш синови бўлган эди. «Уй баҳона динга ҳужум» ўша масала ҳам фақатгина Қори акани уйи масаласи эмас эди.
Бу масала Ўрта Осиёдаги ҳар бир мусулмоннинг дини, иймони, ихлоси масаласи эди.
Қори ака ўша воқеликда индамасдан уйни фосиқларнинг қўлига топшириб қўймадилар. Балки мусулмонларга ўрнак бўладиган иш қилдилар.
(Абдуғани Олимов / Фэсбук)