Кофирлар ҳукми остидаги маҳкамаларга мурожаат қилиш ҳақида фатволар
Устозимиз шайх Обидхон қори акага – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – суиқасд уюштирган қотил Юрий Жуковскийнинг устидан чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазоси ҳукми 2016 йил 9 феврал кунидан бошлаб аппеляция судида қайта кўриб чиқиладиган бўляпти.
Биз барча адолатпарвар инсонларни Қори аканинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда давом этиб, қотилга умрбод қамоқ жазоси берилишини, бу жиноят ортида турган ўзбек ҳукуматига расмий айблов эълон қилинишини ва халқаро маҳкамага тортилишини сўраб, суднинг иккинчи босқичида ҳам фаол иштирок этишга тарғиб этамиз.
Шу ўринда баъзи биродарларимиз бу масалага шаръий муносабатни ўрганиш мақсадида юборган саволларига жавоб тарзида Ислом уммати эътироф этган буюк алломаларнинг фатволаридан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Биринчи фатво:
قال الإمام عز الدين بن عبد السلام رحمه الله:
«لو استولى الكفار على إقليم عظيم فولّوا القضاء لمن يقوم بمصالح المسلمين العامة فالذي يظهر إنفاذ ذلك كله جلباً للمصالح العامة ودفعاً للمفاسد الشاملة». (قواعد الأحكام: 1/81).
Имом Иззиддин ибн Абдиссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Агар кофирлар катта бир минтақани босиб олиб, у ердаги қозиёт ишларини мусулмонларнинг умумий манфаатларини бошқариб турадиган кишига топширсалар, (ана шу) умумий манфаатларни қўлга киритиб, зиёну зарарларни даф этиш мақсадида уларнинг мана шундай қарорларини амалга ошириш жоиз бўлади».
Манба: (Қавоидул-аҳком китоби: 1/81).
Иккинчи фатво:
س50: ما حكم التحاكم إلى المحاكم التي تحكم بالقوانين الوضعية ؟
قال الشيخ – رحمه الله – :
«بقدر الإمكان لا يتحاكم إليها ، أما إذا كان لا يمكن أن يستخلص حقه إلا عن طريقها فلا حرج عليه».
Савол:
Одамлар ўзлари пайдо қилиб олган қонунларга биноан ҳукм чиқарадиган маҳкамаларга улардан ҳукм талаб қилиб мурожаат қилишнинг ҳукми қандай?
Жавоб:
«Имкон қадар улардан ҳукм талаб қилиб мурожаат қилмасин. Аммо агар ўзининг ҳаққини фақатгина ана шулар орқали қутқариб олиши мумкин бўлса (ундай ҳолда улардан ҳукм талаб қилиб мурожаат қилишининг) зиёни йўқ».
(Шайх Абдираззоқ Афифий раҳимаҳуллоҳ фатволари тўплами).
Учинчи фатво:
سلام عليكم ورحمة الله وبركاته، وبعد :فأشير إلى استفتائك المقيد بإدارة البحوث العلمية والإفتاء برقم 2151 وتاريخ 6/6/1407 هـ الذي تسأل فيه عن حكم المتحاكم إلى من يحكم بالقوانين الوضعية إذا كانت المحاكم في بلده كلها تحكم بالقوانين الوضعية ولا يستطيع الوصول إلى حقه إلا إذا تحاكم إليها هل يكون كافرًا.
وأفيدك بأنه إذا اضطر إلى ذلك لا يكون كافرًا ولكن ليس له أن يتحاكم إليهم إلا عند الضرورة إذا لم يتيسر له الحصول على حقه إلا بذلك وليس له أن يأخذ خلاف ما يحله الشرع المطهر.
Шайх Ибн Боздан савол сўраган кишига мактуб:
«Аммо баъд:
Сиз фатво талаб қилиб ёзган саволингизда мусулмон киши яшаб турган диёридаги барча маҳкамалар одамлар томонидан қўйилган қонунлар билан ҳукм чиқарадиган бўлса, бундай маҳкамаларга мурожаат қиладиган кишининг ҳукми нима бўлади, у одам ўзининг ҳаққини фақат ана шу маҳкамаларга мурожаат қилиш билангина қўлга киритиши мумкин. Агар шундай қилса у кофир бўладими, деб сўраган экансиз.
Сизга шуни маълум қиламанки, у одам шунга мажбур бўлган бўлса кофир бўлмайди. Зарурат бўлиб қолсагина ана шундай маҳкамаларга мурожаат қилиши жоиз бўлади, агар ўзининг ҳаққини фақатгина мана шу йўл орқали қўлга кирита олиши мумкин бўлса.
Шунда ҳам у Шариати мутаҳҳара унга ҳалол қилиб берган нарсанигина олсин, Шариатга хилоф бўлган нарсани олиши жоиз эмас».
Манба: Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати расмий веб-саҳифаси
Тўртинчи фатво:
س 13: ما حكم تحكيم القضاء الأمريكي في النزاع بين المسلمين، أمور الطلاق والتجارة وغيرها من الأمور؟
ج 13: لا يجوز للمسلم التحاكم إلى المحاكم الوضعية إلا عند الضرورة إذا لم توجد محاكم شرعية، وإذا قضي له بغير حق له فلا يحل له أخذه.
Савол:
Мусулмонлар ўртасида рўй бериб турадиган келишмовчиликлар борасида, хоҳ талоқ, хоҳ тижорат хоҳ бошқа масалаларда Америка судига мурожаат қилиш ҳукми қандай?
Жавоб:
«Мусулмон киши одамлар томонидан ўйлаб топилган қонунлар билан ҳукм чиқарадиган маҳкамаларга мурожаат қилиши жоиз эмас. Магар, зарурат туғилиб қолгандагина (жоиз бўлади), агар шаръий маҳкамалар йўқ бўлса.
Агар (бирор бир маҳкама) уларга мурожаат қилган мусулмон кишининг фойдасига ҳукм чиқариб берсаю, лекин у ҳукм нотўғри бўлса (яъни, ҳақ бўлмаган нарсани олиб берадиган бўлса) мусулмон киши уни қабул қилиши жоиз эмас (яъни, бировнинг ҳаққини асло емасин)».
Саудиядаги Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати аъзолари:
1. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
2. Абдулазиз Оли Шайх
3. Солиҳ Ал-Фавзон
4. Бакр Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ