Сеҳргар ва экстрасенс фитналари ва улардан сақланиш йўли (2)
Бўлимлар: Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йил
- Сулаймон алайҳиссаломга «у киши сеҳргар бўлган» деб туҳмат қилган ва подшоҳлик тахтлари остидан сеҳр китобларини топиб берган шайтонлар қиссаси;
- Сеҳргарлар жинларга сиғиниш орқали баъзи махфий маълумотларни билиб олсалар ҳам Аллоҳнинг тақдирисиз ҳеч нарса қила олмайдилар;
- Фиръавннинг сеҳргарлари Мусо алайҳиссалом дунёга келишлари ҳақидаги хабарларни билиб, етказиб турдилар, Фиръавн бор куч-қуввати билан барча чора-тадбирларини қўллади, лекин барибир Аллоҳ ирода қилган нарса амалга ошди – Фиръавн ҳалок қилинди!
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам пайғамбар бўлиб келишларидан олдин ўлдириб юборишга ҳаракат қилгандилар. Аммо Аллоҳнинг тақдирига қарши ҳеч нарса қила олмадилар;
- Фолбинлар ва сеҳргарлар тарих давомида хору зор бўлиб келган;
- Шайтонлар ва жинлар ибодатли тақводор мўминлардан қўрқадилар ва уларга ҳеч қандай ёмонлик етказа олмайдилар;
- Қуръони карим тиловати ва саҳиҳ ҳадисларда келган дуо ва зикрлар энг кучли қўрғон ва энг мукаммал шифо;
- Касаллик ҳам бир имтиҳон. Ҳалол йўллар билан ҳаракат қилиб шифо топа олмаган мўмин ҳеч нарса ютқазмайди, унинг охиратдаги ажр-мукофотлари чексиз;
- Экстрасенсларнинг фаолиятига муносабат;
- Миссионерлар билан ҳамкорлик қилаётган баъзи экстрасенслар касал одамларга «Ийсо худо, сизларга Ийсо шифо бераяпти» деётганлари ҳақидаги маълумотлар;
- Куфр, ширк ва ҳаром йўллар орқали «шифо топаётганлар» дунё ҳаётини деб охиратларини куйдиряптилар, ўзларини ўзлари дўзахий қилиб юборяптилар;
- Ибратли ҳикоя ва эълонлар.
Podcast: Play in new window | Download