Нима учун эркаклар аëллар устидан раҳбар бўлиши керак?
Озодлик:
Нега Исломда аёлнинг эрга шаксиз итоат қилиши буюрилган?
Обидхон қори:
Масалани ташбеҳ билан тушуниш мумкин. Яъни ҳамма жойда қонун-қоида¸ тартиб-интизом бўлади. Ҳар бир ташкилотнинг ўзининг раҳбари¸ раиси¸ президенти бўлади. Раисга¸ президентга берилган ҳуқуқ оддий ишчига берилган ҳуқуқ билан бир хил бўлмайди. Бунинг ўртасида фарқ бор. Раиснинг зиммасига юклатилган вазифага қараб, унга ҳуқуқлар белгиланади.
Шунга ўхшаб Исломда “оилада эркак киши раҳбар” деб тайин қилинган. Бу Аллоҳ томонидан тайинланган иш.
“الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ”. (النساء:34)
“Эркаклар аёллар устида раҳбардирлар”. (Нисо, 34)
Буни ҳеч қандай чеклов деб тушуниш керак эмас. Буни тартиб, қоида деб тушуниш керак бўлади.
Нафақат исломий¸ балки ноисломий диëрларда ҳам ўзига яраша қонун-қоида бор. Аллоҳ бизга энг фойдали йўлни кўрсатган. Аëлларга ҳам эркакларга ҳам фойдали йўл бу.
Озодлик:
Шунинг фойдаси ҳақида икки оғиз гапириб берасизми?
Обидхон қори:
Бу масала энди жуда ҳам чуқур масала. Кенг мавзу. Умуман олганда, Исломда раҳбарликка эркаклар тавсия қилинади. Раҳбарлик турли хил даражаларга бўлинади.
Масалан, энг юқори давлат раҳбари эркак киши бўлиши керак. Аммо қуйидаги бошқа бўғинларда аëллар бўлиши жоиз.
Дунë тажрибасига қарасангиз¸ бунинг нақадар ҳаққоний эканига кўзингиз тушади. Дунëда раҳбарлар асосан эркаклардан иборат. Аëллар эса бошқа-бошқа ўринларда¸ таълим-тарбия соҳаси ва ҳ. жойларда.
Бу Аллоҳ таолонинг эркак кишини раҳбарликка муносиб қилиб яратганининг ҳаëтдаги исботи. Буни кўп шарҳлаш мумкин. Бу биттагина мисол, холос.
Озодлик:
Аёлга сўзсиз эрга итоат қилишни буюрган Ислом эрга қандай мажбурият юклайди?
Обидхон қори:
Умуман олганда, аëл киши уйидан кўчага чиққан пайтида эридан рухсат сўраб чиқиши керак. Лекин илм учун¸ ота-онасини кўриш учун ва шунга ўхшаган бошқа нарсалар борки¸ бунда эрнинг рухсат бермасликка ҳаққи йўқ.
(Озодлик радиоси, 2009 йил)
* Мавзуга оид савол-жавоб ва маърузалар:
Оилавий масалалар ҳақида муфассал савол-жавоблар
Аёл киши ўз мол-мулкини тасарруф қилишда эркиндир
Podcast: Play in new window | Download