Аёл киши ўз эри учун ўйинга тушиб бериши ҳукми қандай?

Савол:

Аёл киши ўз эри учун ўйинга тушиб бериши ҳукми қандай?

(С)

Жавоб:

Уламолар аёл киши ўз эри учун бир неча шартларга риоя қилган ҳолида рақсга тушиб ўйнаб бериши жоиз бўлади, деб фатво беришган:

1. Болалари, маҳрамлари ва бошқа ҳеч ким кўрмаслиги ва эшитмаслиги лозим. Фарзанд ёш бўлса ҳам, онасини ўйинга тушаётганини кўрадиган бўлса оналик ҳайбати кетиб, тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин.

2. Ҳаром қилинган беҳаё суратлар, видеолар, мусиқа асбоблари ва мусиқа овозлари ишлатилмаслиги керак. Мусиқа ўрнига Ислом аҳкомларига зид келмайдиган нашидалардан фойдаланиш мумкин;

3. Кўп вақт кетказиб, ибодатлардан ва муҳим ишлардан ҳам чалғимаслик зарур.

Шайх Ибн Усаймин, шайх Муҳаммад Мунажжид ва бошқа уламоларнинг шу мазмундаги муфассал фатволари билан танишиб чиқиш фойдадан холи эмас:

حكم رقص المرأة لزوجها وهل تجب طاعته في ذلك

Валлоҳу аълам.

«Ислом Овози» таҳририяти