Гуноҳларнинг жазоси кимга дунёда келади, ким учун қиёматга қолади

Бўлимлар: 02. Ҳадис

«إذا أرادَ اللَّهُ بعبدِه الخيرَ عجَّلَ لَه العقوبةَ في الدُّنيا ، وإذَا أرادَ اللَّهُ بعبدِه الشَّرَّ أمسَك عنهُ بذنبِه حتَّى يوافيَ بِه يومَ القيامة». رواه الترمذي وصححه الألباني.

«Аллоҳ Ўз бандасига яхшиликни истаган бўлса гуноҳларининг жазосини шу дунёда тезлаштириб беради. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни тақдир қилган бўлса гуноҳларининг жазосини унга қиёмат куни топшириш учун дунёда тўхтатиб туради».

(Тирмизий ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).

* Ҳадиси шариф ва унинг шарҳи шайх Обидхон қори – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – маърузаларидан олинган.