Шафоат турлари ва Қиёмат даҳшатлари

Бўлимлар: Қиёмат

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига сазовор бўладиган инсонларнинг турлари ва даражалари:
    1- Шафоати кубро: Қиёмат майдонидаги барча халойиқ ун ҳисоб-китоб бошланишини сўраб, Арш остида сажда қилиб, ҳамдлар айтиб, дуо қиладилар;
    2- Иймону амаллари мукаммал даражага етган умматларини ҳеч қандай ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга кириб кетишларини сўраб, шафоат қиладилар;
    3- Баъзи гуноҳларга қўл уриб қўйган умматларини дўзахга ташланмасликларини сўраб шафоат қиладилар;
    4-Турли-туман гуноҳ-маъсиятлари туфайли дўзахга тушган мусулмонлардан бир тоифаларини озод қилинишларини сўраб шафоат қиладилар;
    5- Абу Толибга хос шафоат: жаҳаннамнинг энг енгил азобига олиб чиқилади. Аммо мусулмон бўлмагани учун дўзахдан бутунлай қутула олмайди.
  • Қиёмат даҳшатлари ҳақидаги ояти карималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зотни ҳам қаттиқ қўрқитиб турган;
  • Қиёматда кимнинг ҳисоб-китоби қаттиқ текшириладиган бўлса у одам албатта азобланади, Аллоҳ таоло бизларни Ўз раҳматига олсин;
  • Ҳисоб-китобнинг оғирлигидан ҳатто энг адолатли қозилар ҳам қозилик қилганликларига пушаймон бўлиб кетадилар;
  • Қозиларнинг учдан иккиси дўзахга ташланади: [1. билиб туриб ноҳақ ҳукм чиқарган қозилар, 2. ҳақни билмасдан туриб ҳукм чиқарган қозилар].
  • Қиёмат куни энг қўрқинчли учта жойда ҳеч ким ҳеч кимга қарамайди, ҳамма ўзи бн ўзи овора бўлиб, даҳшатга тушиб қолади:
    1. Амаллар тарозига тортилаётган пайт банданинг яхши амаллари оғир келадими ёки ёмон амалларими .
    2. Номаи аъмоллар учирилганда банда ўзининг китоби ўнг тарафига келиб тушадими ё чап тарафи ёки орқа тарафидан келадими.
    3. Жаҳаннам устига ўрнатилган кўприк олдига келинган пайт.
  • Мўминларни энг гўзал исмлари билан чақириб улуғланади. Кофир, мунофиқ, фожирларни эса энг хунук лақаблари билан чақириб шарманда қилинади;
  • Қиёмат воқеалари ҳақидаги ояти карималарнинг тафсири ва ҳар бир банданинг қандай ҳисоб-китоб қилиниши тафсилотлари зикр қилинган ривоятлар;
  • Савол-жавоблар.