Шафоат ҳақидаги ҳадиси шарифлар шарҳи
Бўлимлар: Қиёмат
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Китобу Суннатда собит бўлмаган зикрлардан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим;
- Қуръону ҳадисларга ўзимизча изоҳ бермаймиз, балки Ислом уммати эътироф этган буюк алламоларнинг шарҳларига мурожаат қиламиз;
«المؤمنُ مرآةُ أخيه المؤمنِ». (رواه البخاري في الأدب المفرد)
«Мўмин киши мўмин биродарининг ойнасидир». (Имом Бухорий Адабул-муфрадда ривоят қилганлар, саҳиҳ).
- Бир-биримизнинг хатоларимизни ислоҳ қилишда барчамиз насиҳату эслатмаларга муҳтожмиз ва бунинг учун раҳмат айтамиз;
- Қори аканинг маърузаларини аудиотасмалар орқали эшитиб, баъзи жойларини танқид остига олган биродарларга эслатма;
- Азон айтилгандан кейин ўқиладиган дуо ва зикрлар ҳақида Бухорий, Муслим, Али Қори ва Шурунбулолий каби буюк уламолар зикр қилган ривоятлар;
«وأنا أشهدُ أن لا إلهَ إلا اللهُ، وحدَه لا شريكَ له وأن محمدًا عبدُه ورسولُه ، رَضِيتُ باللهِ ربًّا، وبمحمدٍ رسولًا، وبالإسلامِ دِينًا».
«اللهمَّ ربَّ هذه الدعوةِ التامةِ ، والصلاةِ القائمةِ ، آتِ محمدًا الوسيلةَ والفضيلةَ ، وابعثْه مقامًا محمودًا الذي وعدته».
- Қиёмат кунининг номларидан бири – Шафоат куни;
- Аллоҳнинг изни ила пайғамбарлар, малоикалар, шаҳидлар ва бошқа мўминлар (қалбида озгина бўлса ҳам иймони бўлган) гуноҳкор мусулмонларни шафоат қиладилар;
- Шафоати кубро қиссаси;
- Шафоати кубро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос. У зот Қиёмат куни бутун халойиқ учун ҳисоб-китоб бошланишини сўраб, Аллоҳга илтижо қиладилар;
- Улуғ пайғамбарлар Одам отамиз, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳимуссалом – ҳар бирлари Шафоати куброга лойиқ эмасликларини айтиб, одамларни ўзларидан кейинги улуғ пайғамбарга юборадилар;
- Охири бу энг улуғ мақом пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга насиб бўлади;
- Нуҳ алайҳиссалом даврларида тўфон келиб, Ер юзи сувга ғарқ бўлиб, туғёнга минган кофирлардан тозаланган;
- Дунё вақти-вақти билан тозаланиб туради: одамларнинг зулму туғёнлари, фисқу фужурлари ҳаддан ошиб кетганда Аллоҳнинг турли-туман бало-мусибатлари келади ёки инсонлар эртароқ тавба-тазарруъ қилиб ҳалокатдан қутуладилар;
- Қиёматда ҳисоб-китоб куни бу дунёнинг 50 минг йили билан баробар бўлади;
- Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларини, улар ҳар қанча гуноҳ қилган бўлсалар ҳам, шу дунёда ўлим келиб қолишидан олдин тавба қилиб олсалар дарҳол кечириб юборадиган Зот;
- Дунёда фоҳишабозлик қилиб юрган, бировларга туҳмату иғволар ёғдирган ва бошқа турли-туман ҳаром ишларга қўл урган, зулму туғёнга кетган кимсаларнинг қиёматдаги аҳволи жуда ҳам аламли ва шармандали бўлади;
- Ҳалол-покиза бўлиб яшаётган, ҳақиқат учун курашиб, жабру стамга учраётганлар асло ғамгин бўлмасинлар, Аллоҳ таоло Ўзи уларни қиёматда улуғ мақомларга кўтаради;
- Ибратли хабар: Фарғона вилояти Тошлоқ ноҳиясидаги мазлума қизчага Қори ака Тўхтабой жамоатининг садақаларини етказиб, ўша ердаги болаларга маъруза қилиб келганликлари.
Podcast: Play in new window | Download