Эҳсон маросимида маъруза: қабр, охират ва собитқадамлик ҳақида эслатма
Бўлимлар: Қиёмат
Эҳсон маросими
Ўзбекистон, 90 йиллар
- Иброҳим сурасининг 27 ояти тафсири;
{يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ} [إبراهيم: 27].
«Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур». (Иброҳим сураси, 27-оят).
- Шаҳодат калимасининг фазилатларидан бир шингил;
- Қабрда рўй берадиган воқеаларнинг хулосаси;
- Мункар ва Накир деб номланган икки фариштанинг даҳшатли сифатлари;
- Қабр саволларига жавоб бера олишимиз учун дунёда исломий ҳаёт кечиришимиз ва имтиҳонлар қаршисида собитқадам туришимиз лозим;
- Инсону жинлар олами агар қабр азобини эшитадиган бўлсалар, даҳшатли овоз туфайли дарҳол ҳалок бўладилар;
- Дунё ҳаёти маълум муддатгача давом этиши учун одамларни ҳалокатли овозлардан ҳимоялаб қўйилган, худди Ер куррасини ҳам осмондаги метеороидлардан ҳаво қатламлари билан ҳимоялаб қўйилгани каби;
- Аллоҳ таоло мўмин бандаларига қиёматдаги даҳшатли аҳволлардан ҳам омонлик беради;
- Жаҳаннам кўприги устидан ўтиш ҳам иймон ва амал даражасига қараб бўлади;
- Кимки иймон рукнларидан бирон-бирига ишонмаса барча рукнларни инкор қилгандек кофир бўлади;
«يأتي على الناس زمانٌ ؛ الصابرُ فيهم على دينه ؛ كالقابضِ على الجمرِ«. (رواه الهيثمي والسيوطي والتبريزي وصححه الألباني).
«Одамлар орасида динини маҳкам ушлаб сабр қилган киши қўлида чўғ ушлаб тургандек бўладиган замон(лар) келади …».
- Дунё фитналари қабр ва охират даҳшатлари олдида ҳеч нарса эмас;
- Маросимда иштирок этган домлаларнинг дуолари;
- Қори аканинг тиловатлари.
Podcast: Play in new window | Download