Барзах олами – қабр азоби ва қабрдаги роҳат (2)

Бўлимлар: Қиёмат

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Исломий соф эътиқод абадий давом этажак ва бу эътиқод ҳаққу рост эканлигида зарра миқдорича ҳам шак-шубҳа йўқ!
  • Адашган фирқаларнинг пайдо бўлиш сабабларидан: инсон ақли ожизу нотавон бўлишига қарамасдан, уни Қуръону Суннат устидан ҳукмрон қилиш;
  • Қабр азоби ҳақида ҳадиси шарифлар давоми;
  • Қабр фитнасидан озод бўладиган тоифалар: пайғамбарлар, шаҳидлар, гўдаклар …

» كَفَى بِبَارِقَةِ السُّيُوفِ عَلَى رَأْسِهِ فِتْنَةً » رواه النسائي وحسنه ابن القطان وصححه الألباني وغيره

  • «(Шаҳид учун) қиличларнинг нури бошида (айланиб) тургани кифоя (яъни, у қабр фитнасидан озод)». (Имом Насоий ривоятлари, саҳиҳ).
  • Барча инсонлар бир марта бўлса ҳам қабр сиқувига тутиладилар, «агар ундан кимдир нажот топиши мумкин бўлганда Саъд ибн Муоз нажот топарди».
  • Ислом уммати эътироф этган уламоларнинг сўзларидан яна баъзи иқтибослар;
  • Қабр Охират манзилларининг аввалидир: қабрда нажот топган одам қиёматда ҳам нажот топади, қабрда азобга тутилса қиёматда ундан ҳам даҳшатлироқ азоб – дўзахга ташланади;
  • Усмон розияллоҳу анҳу қабр олдидан ўтсалар «Қиёмат даҳшатлари мана шу ердан бошланади», деб қаттиқ йиғлар эдилар;
  • Қабр азобидан паноҳ сўраш дуосини ҳар намозда салом беришдан аввал ўқиш суннат;

«اَللَّهُمَّ إنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَمِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ».

  • Фосиқу фожирларнинг қабрдаги даҳшатли азоблари ҳақида имом Бухорий ривоят қилган муфассал ҳадиси шариф;
  • Мўмин кишининг дунёда бажарган ибодатлари ва барча яхши амаллари уни қабр азобидан ҳимоя қилади;
  • Аллоҳ таолога холисона ибодат қилиш учун масжидлар сари ташланган қадамларнинг буюк фазилати.